Самарқандда меҳмонхоналар яна биттага кўпайди
- 07.09.2019 13:01
- 475
- Самарқанд
Юртимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Grand Hotel Sogdiana” номли замонавий меҳмонхона қуриб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят жамоатчилиги, нуроний отахонлар ҳамда тадбиркорлар қатнашишди.
Тадбир иштирокчилари барча қулайликларга эга, миллий ва жаҳон андозалари асосида кўркам безатилган меҳмонхона билан танишишди.
202 ўринли мазкур меҳмонхонада 102 та ҳар хил турдаги (1-3 кишилик, VIP) хоналар, 100 ўринли конференц зал, 160 кишилик ресторан, спорт зали, сауна ҳамда ёпиқ аквапарк мавжуд. Шунингдек, меҳмонхонага келадиган туристлар, дам олувчиларнинг автотранспорт воситалари учун автотураржой ташкил қилинган.