Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдирди
- 24.02.2026 11:14
- 66
- Жиноят ва жазо
Ака-ука ўртасидаги жанжал ўлим билан якунланди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 12 феврал куни Нарпай туманида юз берган. Ука ҳозирда қўлга олинган.
Таъкидланишича, тумандаги Хўжакарзон маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида ака-укалар ўртасида ариқдан сув ўтказиш масаласида келишмовчилик келиб чиққан. Тортишув жанжалга айланиб, ука ўзига тегишли «ИЖ-18» русумли ов қуролидан акасига қарата ўқ узган.
Суд-тиббиёт экспертизаси дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг танасида бош ва юз қисми, бўйин, елка соҳаларида ўқ отилишига хос оғир жароҳатлар аниқланган. Хулосада ўлим сабаби ташқи қон кетиши экани кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани прокуратураси томонидан укага нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сигир қоплонга “оналик” қилган экан...
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!