Самарқанддан 36 нафар спортчи ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкин
Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтказилади.
Бугунги кунда самарқандлик 30 нафар спортчи олимпия, 6 нафар спортчи эса паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга.
Зеро, самарқандлик спортчилар ўтган 8 ойда олимпия ўйинларига киритилган 17 та спорт тури бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда жами 102 та, жумладан, 30 та олтин, 28 та кумуш, 44 та бронза медалларига эгалик қилишган.
Қайд этиш лозимки, ушбу спортчилардан 13 нафарининг олимпияда ўйинларига йўлланма олиш имконияти юқори баҳоланмоқда.
Шунингдек, улардан 3 нафари, хусусан, бокс бўйича Фанат Каграманов, юнон-рум кураши бўйича Муминжон Абдуллаев, дзюдо бўйича Мухаммадкарим Хуррамов олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритиши кутилаяпти.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 8 ойида олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт федерацияларига 2 миллиард 275 миллион сўм маблағ ўтказилган.