Самарқандлик театр актёрлари қишлоқда спектакль намойиш этди

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоасининг бир гуруҳ актёрлари Тойлоқ туманида ижодий сафарда бўлди.
Туман марказидаги 29- сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида драматург Х.Хурсандов асари асосида саҳналаштирилган “Бир ўлиб кўрайчи” комедияси намойиш этилди. Спектакль намойишида маҳаллалардан келган 500 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари мароқли дам олди.
Томоша сўнггида актёрлар билан ижодий суҳбат уюштирилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда аҳолининг маънавий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 4 та театр жамоасига Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан янги автобуслар берилган эди.