Самарқанднинг туризм имкониятлари Буюк Британияда тақдим этилмоқда
- 26.03.2024 09:50
- 69
- Саёҳат
Туризм қўмитаси ташаббуси билан шу кунларда Самарқанд туризм соҳаси вакиллари “British Tourism and Travel Show – 2024” халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда.
Буюк Британиянинг ушбу халқаро сайёҳлик кўргазмаси ҳар йили Бирмингемдаги энг йирик кўргазма марказларидан бири - «National Exhibition Centre»да ўтказилади. Кўргазма Европа ва дунёнинг йирик транспорт компаниялари, меҳмонхоналар, курортлар, кўнгилочар боғлар ва бошқа туристик ташкилотлар вакилларини бирлаштиради.
Таъкидлаш лозимки, “British Tourism and Travel Show” халқаро кўргазмаси 1969 йилдан буён ҳар йили бир марта ўтказиб келинади.
Бирмингемдаги сайёҳлик кўргазмасида вилоятимиз вакиллари Самарқанднинг туризм салоҳияти ва имкониятлари бўйича ўз тақдимотларини ўтказмоқда.
Теглар:
Туризм
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа