Сенат  “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади

Қонунда наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарор унинг яшаш жойидаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан 20 кунлик муддатда, ушбу шахс ҳозирлигида қабул қилиниши белгиланмоқда.

Маҳаллий давлат ҳокимияти, меҳнат органлари даволаниб чиққанларни ишга жойлаштириш ҳамда маиший турмушга мослашишида кўмаклашиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач, расмий кучга эга бўлади.