Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентига ҳамдардлик билдирди

Россия Федерациясининг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қирғизистон фуқароларининг нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.

Қардош Қирғизистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради, жабрланганлар шифо топишини тилади.