Шимолий Корея ўзининг энг катта ракетасини синовдан ўтказди
- 25.03.2022 15:24
- 244
- Хориж

Шимолий Корея бугунги кунга қадар қитъалараро масофага учувчи энг йирик баллистик ракетасини синовдан ўтказганини тасдиқлади.
Жанубий Корея ва Япония узоқ масофага учувчи ракетанинг 2017 йилдан бери илк синови пойтахт Пхеньян яқинидаги аэродромдан учирилганини тасдиқлади. Ҳар икки давлат КХДР ҳаракатларини қоралади.
2018 йилнинг апрель ойида Пхеньян ядровий ва қитъалараро баллистик ракета синовларига мораторий эълон қилган эди. Шу билан бирга, бу Шимолий Корея томонидан жорий йилда учирилган 12-ракетадир.
Март ойининг бошида ҳам Шимолий Корея АҚШ таъкидлаганидек, қитъалараро баллистик ракета тизими қисмларини синовдан ўтказиш мақсадида ракета учирган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган давлатлар
- 11 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
“Ислоҳотлар штаби” ҳудудлар истиқболини белгилайдими?
- 44 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт
Мустақилликка 34 йил: Фаровонлик манзаралари
- 49 дақиқа аввал
- Жамият
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашилади
- 2 соат аввал
- Жамият