"Sino" заводидаги давлат улуши хусусий компанияга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, Самарқанддаги "Sino" музлаткич заводининг давлат улуши "Tеспак" хусусий компаниясига нол қийматда сотилган.
Компания ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг яхши шароитларни таклиф қилди. Натижада у ким ошди савдосида ғолиб бўлиб, деярли 89 % акцияларни сотиб олди. Хусусан, шартномага кўра, компания корхонага 2 йил ичида 42 миллион доллар сармоя киритиши керак. Шунингдек, энди компанияда фақат музлаткичлар эмас, бошқа маиший техника воситалари ҳам ишлаб чиқарилади.
Маълумот учун, “Sino” компаниясига 1973 йилда асос солинган ва 1974 йилдан бошлаб корхонада музлаткичлар ишлаб чиқарилади. Жорий йилнинг январь ойида қарзлар туфайли компания "Sino" давлат акцияларини инвесторларга нол қиймати бўйича танлов асосида сотишга қарор қилди.