Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусига директор тайинланди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) шафелигида ташкил этилган Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси директори лавозимига Нарзиқулов Дилшод Рустамович тайинланди. 

Мазкур тайинлов Академия фаолиятини самарали ташкил этиш, туризм ва хизматлар соҳаси учун халқаро стандартларга мос рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, шунингдек, UNWTO билан ҳамкорликдаги таълим дастурларини изчил амалга оширишга қаратилган.

Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси туризм ва хизматлар соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича замонавий таълим платформаси ҳисобланади. Академия фаолияти доирасида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, халқаро экспертлар иштирокида ўқув дастурлари амалга оширилади. 

Академия UNWTO стандартлари асосида таълим жараёнларини ташкил этиш, халқаро академик ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг туризм таълими соҳасидаги нуфузини оширишга хизмат қилади.