Ялилар Янги Гвинея тоғларининг сирли аҳолиси

Дунёда ҳали ҳам замон ота-боболар давридан қолган қабилалар яшаб келаётганига ишониш қийин. Аммо бу – ҳақиқат. Янги Гвинея тоғларидаги ялилар шулардан бири. Улар ўз тилида “Ер ҳукмдори” деган маънони англатади.

Ялилар ирқ ва динга қараб инсонларни тан олишмайди: оқ ва қора танли, насроний, будда, ислом ва бошқа динлардаги кишилар учун баробар. Ўзларини ернинг ҳақиқий эгаси деб ҳисоблайдилар ва кимдир уларга эътироз билдираётган бўлса, бу қабилада ўтмишдаги одамхўрлик анъаналари ҳали ҳам сақланган.

Ялилар катта қабила ҳисобланади. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг аҳолиси тахминан 20 минг кишини ташкил этади. Уларнинг асосий масканлари тоғларда, 5 минг метр баландликда жойлашган. Бу жойда иссиқлик учун махсус либослардан фойдаланиш одат эмас: аёллар анъанавий ўт-ўландан тикилган юбка кийса, эркаклар белларига қовоқ пўчоғидан тайёрланган “либос” билан кийинишади.

Қабилага давлат хизматчилари ёки қизиқувчан сайёҳлар ташриф буюрганда, уларни хавфсизлик учун қўриқчилар кузатади. Янги Гвинея ҳукумати ялиларни тоғдан водийга кўчириб, қўриқхона ташкил қилишга уринишган, аммо кўчирилган оилалар турли касалликларга чалингани сабабли кўпчилиги вафот этган.

Ялилар ҳақиқатан ҳам табиат ва замоннинг сирли дунёсида яшаб келаётган ажойиб, ҳаяжонли ва сирли қавмдир. Уларнинг турмуши бизга инсон ва табиатнинг чексиз турфа оламини эслатади.

Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.