“Уйда ёлғиз” комедияси суратга олинган уй 5 миллион долларга сотилди
Машҳур бўлиб кетган бу уй 2024 йилнинг баҳорида кимошди савдосига қўйилган ва ўтган йилнинг Рождество байрами арафасида сотиб юборилди, дея хабар беради Independent.

АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳри чеккасида жойлашган қаср бундан 100 йил муқаддам, 1921 йилда инглиз тарихий услубида қурилган. Саргузашт фильм суратга олинганидан бери саройнинг ташқи кўриниши деярли ўзгаргани йўқ, фақат ички қисмида сезиларли таъмирлаш ишлари олиб борилган, меҳмонхона ва овқатланиш хонасининг жойлашуви ўзгаришсиз қолди, фақат ертўлада энди спорт зали, дам олиш хонаси, бар ва ушбу кинони эслатувчи декоратив элементларга эга уй кинотеатри жойлашган.


1990 йилда суратга олиш ишлари тугатилиб, томошабинга тақдим этилган фильм чиққанидан сўнг Маккаллистерлар уйи иккинчи марта сотувга қўйилди.
Салкам 850 квадрат метрли қаср учун 5,25 миллион доллар тўлаб берган янги уй эгасининг кимлиги сирлигича қолмоқда. Харидор афсонавий фильмнинг ашаддий мухлиси эканлиги маълум, холос.