Эрон ҳукумати норозилик намойишларини бостиришга 7 доллардан тўлов қилишни таклиф қилди

Ҳукумат матбуот котиби Фотима Моҳажеранийнинг сўзларига кўра, айнан шу миқдордаги пул ҳукумат томонидан «хонадонларнинг харид қобилиятини сақлаб қолиш, инфляцияни жиловлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш» учун тўланиши керак эди.

Бу масхарага ўхшайди. Ваҳоланки, Эронда бир кишининг энг кам ойлик харажатлари 200 доллардан ошади, дейилади «NEXTA Live»да.

Гиперинфляция шароитида 1 доллар тахминан 1,47 миллион риалга тенг бўлган пайтда, 7 долларлик “садақа” режимнинг воқеликдан тўлиқ узилиб қолганини тан олишга ўхшайди.

Энг муҳими, одамлар кўчаларга фақат иқтисодий сабаблар туфайли чиқмаяпти. Улар репрессиялар, қийноқлар, қатллар билан боғлиқ барча зўравонликка қарши норозилик билдиришмоқда.

Мамлакатда 12 кундан буён шу кунгача норозилик намойишлари авж олмоқда.

2025 йил декабрь охиридан 2026 йил январь бошигача бўлган даврда намойишлар ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар вақтида камида 42–45 киши ҳалок бўлган.