“...slik kolleji bekati” нима дегани?
Самарқанд шаҳридаги 1-“Темирйўл вокзали - Сартепа маскани” йўналиши бўйича қатнайдиган трамвайнинг Сартепа уй-жой масканидаги бекати бугунги кунда “...slik kolleji bekati”, деб аталади.
Аслида бекатнинг номи “Huquqshunoslik kolleji bekati” бўлган. Аммо “huquqshunoslik” сўзининг 10 та ҳарфи устида “Билайн”, “Телеком” ва бошқа компаниялар ўзларининг реклама воситаларини ёпиштириб қўйганликлари туфайли бекат номининг ярми ёпилиб қолган.
Бундан ташқари, ҳуқуқшунослик коллежи бундан 4-5 йил олдин “Самарқанд юридик техникуми” деб қайта номланган.
Шунингдек, ушбу ҳудудда трамвайнинг “Туризм коллежи бекати” ҳам бор. Шу номдаги коллеж ҳам аллақачон “Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми”га айлантирилган.
Бекатларнинг бундай аталиши одамларда турли хил чалкаш фикрларни туғдирмайдими?
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ушбу муаммоларга эьтибор берсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.
Йўлдош Суюнов,
ҳуқуқшунос.