Сўх тумани ҳокими ўзгарди

Бугун Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

“2019 йилдан буён туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди”, дейилади ЎзА хабарида.

У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирликлар ва вилоят бошқармалар раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.