Ҳиндистонга ҳеч қандай ҳужжатсиз киришга уринган Ўзбекистон фуқароси ушлангани айтилмоқда
- 03.07.2023 16:28
- 65
- Хориж
Ҳиндистонга Биҳар штатидаги Ситамарҳи туманида Непалдан ноқонуний тарзда киришга уринаётган Ўзбекистон фуқароси ушланди.
Ўзини Ўзбекистон фуқароси деб таништирган Х.М. исмли шахснинг ёнида амалдаги паспорти ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган.
Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар кўрмоқда. Шу мақсадда Ҳиндистоннинг тегишли маҳкама ва идоралари билан алоқа ўрнатилиб, мазкур вазият назоратга олган.
Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сайловда электрон овоз бериш тартиби синаб кўрилади
- 56 дақиқа аввал
- Сайлов
Юбилей тўйлари керакми?
- 60 дақиқа аввал
- Жамият
Саратонга даво топишни мақсад қилган қиз
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Фарзандлар саломатлигини асраш биз учун муҳим
- 1 соат аввал
- Саломатлик
Қирғизистонлик журналистлар ҳайратини яширмади
- 1 соат аввал
- Самарқанд