Ҳиндистон Покистонга ҳужум қилди
- 07.05.2025 10:16
- 79
- Хориж

Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Ҳиндистон Покистонни ва Покистон томонида жойлашган Кашмир ҳудудини бомбардимон қилди. Покистон бу ҳужумни «уруш эълон қилиш даражасидаги даҳшатли ҳаракат» деб баҳолади, деб хабар берди Reuters.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, Ҳиндистон Қуролли кучлари «Синдур» операциясини бошлаб, тўққизта объектни нишонга олган. Ҳиндистон Жамму ва Кашмирдаги террорчилик инфратузилмасига зарбалар берганини айтмоқда.
Покистон эса армияси бу зарбалар аҳоли яшайдиган ҳудудларга берилганини, террорчиларга эмаслигини маълум қилган. Ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган, 35 киши яраланган, икки киши бедарак йўқолган. Бир зарба масжидга тўғри келган.
Хабарларга кўра,Покистон ҳам Ҳиндистон ҳудудидаги объектларга жавоб зарбалари берган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
«Худо қайтиб берган» одам
- Бугун, 18:11
- Мутолаа
Ғалаба ғурури
- Бугун, 17:37
- Мутолаа
“Чўлдаги ҳаёт илдизи”ни излаб
- Бугун, 13:51
- Жамият