Талабалар "Заковат" интеллектуал ўйинида беллашди
Ёшларнинг ҳар томонлама билимли, етук шахс бўлиб етишиши мамлакатнинг бугунги куни ва эртаси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида ёшларнинг таълим олиши, ўз истеъдодларини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ва талабалар орасида билим олиш, китобхонлик, заковатни кенг тарғиб қилиш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мароқли ташкил этиш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, яқинда институтнинг "Талабалар тураржойи"да истиқомат қилувчи талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда талаба- ёшлардан ташкил топган 5 та жамоа иштирок этди.
"The knowledge navigators","Fact finders" "Hexagone","The quiz wizards" ва "Mind masters" жамоалари ўртасида кечган муросасиз беллашувда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг икки тур давомида йиққан балларини ҳисоблаб, ғолиблар эълон қилди. Натижаларга кўра, "Hexagone" жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди.
Иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналаридан жамланган китоблар тўплами совға қилинди.
Мафтуна Нарзиқулова,
СамДЧТИ ўқитувчиси.