Таълим-тарбия масалаларида ота-она ўқитувчига кўмакчи бўлиши керак

Қўшработ туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида "Умумий ўрта таълим муассасаларида вояга етмаганларнинг таълим-тарбия олишида ота-она масъулияти" мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда сўз олганлар ўқувчиларга таълим-тарбия бериш борасида ота-оналарнинг психологик билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг мактаб маъмурияти билан ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш масалаларига тўхталди. Мавзу юзасидан ота-оналар ҳамда ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Мактаб маъмурияти томонидан фанларни яхши ўзлаштираётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди.
Шокир ЭРГАШЕВ,
тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.