Тасодифми ёки тақдир

Меҳмонхонадаги икки жаноб Брисон

1950 йилларнинг охирида хизмат сафарида бўлган тадбиркор Жорж Д.Брисон  Кентуккидаги «Brown Hotel» меҳмонхонасида қолди. Брисонга 307-хона калити берилди. Бир пасдан сўнг Жоржмеҳмонхона ходимидан унга жўнатилган бирор бирхат бор ёки йўқлиги билан қизиқди.

Меҳмонхона ходими эса дарҳол тадбиркорга 307-хонада истиқомат қилаётган Жорж Д.Брисон номига ёзилган мактубни узатди. Қизиқ, мактуб муаллифи Брисон қайси хонада қолишини қаердан билган экан? Воқеа сири бироз кейинроқ очилди: хат тадбиркорга эмас, балки 307-хонада турган олдинги меҳмон, Жорж Д.Брисоннинг тўлиқ отдоши Жорж Д.Брисонга ёзилган экан.

Бир халоскор ва икки қутқарилиш

 

1930 йилларда АҚШнинг Детройт шаҳрида яшовчи Жозеф Фиглок кўча бўйлаб кетаётган эди. Тўсатдан кўп қаватли уйнинг тепадаги қаватидан бир ёш бола, том маънода Жозефнинг бошига қулаб тушди.

Воқеа иштирокчиларининг иккаласи ҳам енгил қўрқув билан қутулиб қолди. Маълум бўлишича, бепарво она деразани ёпишни унутган, қизиқувчан бола эса деразага чиқиб, ҳайратда қолган қутқарувчининг қўлига тушиб қолган.

Мўъжиза, дейсизми? Орадан роппа-роса бир йил ўтиб содир бўлган воқеани нима деб атаган бўлардингиз? Жозеф айнан шу  кўчада ишга кетаётган эди, тўсатдан ўша жойнинг ўзида, уйнинг тепа қаватидан яна ўша болакайнинг ўзгинаси пастга қараб тушиб, том маънода Жозефниннг бошига “қўнди”! Воқеа иштирокчиларининг иккаласи ҳам енгил жароҳатлар билан қутулиб қолди.

... ва бир ўлим

2002 йилда Финландия шимолидаги бир трассада бир-бири билан боғлиқ бўлмаган иккита йўл-транспорт ҳодисасида етмиш ёшли эгизак ака-ука бир соат фарқ билан вафот этди.

Полиция ходимларининг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида ушбу йўлда ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса рўй бермаган, шунинг учун бир кунда, бир соат давомида содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги хабар уларни ҳайратда қолдирди. Қурбонлар эгизак ака-ука эканлиги аниқлангач, полициячилар воқеани ақлбовар қилмайдиган тасодифдан бошқа нарса деб тушунтира олмади.

Қирол Умбертонинг иккинчи юзи

Кунларнинг бирида Италия қироли Умберто I тушлик қилиш учун Монцза шаҳридаги кичик бир ресторанга кирди. Жаноби олийларининг буюртмасини иззат-икром билан ресторан эгасининг ўзи қабул қилди.

Қирол ресторан эгасига қараб, унинг ҳам юзи, ҳам тузилиши айнан ўзига ўхшаб турганини англади. Суҳбат қурган эркаклар улар орасида бошқа ўхшашликлар ҳам борлигидан ҳайратга тушди:

Қирол ҳам, ресторан эгаси ҳам бир шаҳарда, бир кунда ва бир йилда (1844 йил 14 март)да туғилган, уларнинг иккови ҳам Маргарита исмли аёлларга уйланган, ресторан эгаси ўз муассасасини Умберто I тахтга ўтирган куни очган экан.

Тасодифлар шу билан тугамади. 1900 йилда қиролга у вақти-вақти билан ташриф буюриб турадиган ресторан эгаси бахтсиз ҳодисада отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилди. Подшоҳ таъзия изҳор этишга улгурмасдан, унинг ўзи ҳам аравасини ўраб турган оломон орасидан чиққан анархист Гаэтано Бреши томонидан отиб ташланди.

Людовик XVIнинг ёмон куни


Франциянинг бўлажак қироли Людовик XVIнинг шахсий мунажжими болалигида, ҳар ойнинг 21санаси у учун омадсиз кун бўлиши ҳақидаогоҳлантирган. Қирол бу башоратдан шунчаликизтиробда бўлдики, у ҳеч қачон ойнинг 21 кунигамуҳим режалар тузмаган.

Бироқ ҳамма нарса қиролга боғлиқ эмас эди. 1791 йилнинг 21 июнида қирол ва қиролича инқилобийФранциядан қочишга уринаётганда ҳибсга олинди. Ўша йилнинг 21 сентябрида Франция ўзиниреспублика деб эълон қилди. 1793 йилнинг 21 январида эса қирол Людовик XVIнинг бошигильотинада кесиб ташланди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.