Таътил вақтида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори ишдан бўшатилди
- 03.08.2023 16:57
- 300
- Таълим
Ижтимоий тармоқларда "Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилмоқда" мазмунидаги мурожаат эълон қилинди.
Мазкур ҳолат Каттақўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилди.
Ўқитувчилар билан ташкил этилган суҳбат жараёнида айрим ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра, мактаб таъмирида иштирок этганлигини, айримлари мактаб директори томонидан меҳнатга жалб этилганлигини айтишган.
Ўрганишлар давомида мактабда бошқа камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартнома бекор қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа