ТАТУ Самарқанд филиалида сунъий метаматериал яратилди

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Москва технологиялар университети (МИРЭА-МТУ) билан ҳамкорлик шартномаси асосида бир қанча изланишларни амалга ошириб келмоқда.
Ўтган 2019 йилда Москва технологиялар университети профессори, физика-математика фанлари доктори Алексей Юрасов билан ТАТУ Самарқанд филиали доценти Амритдин Салоҳитдинов ҳамда ассистент Ҳотам Мирзоқуловлар талабалар учун электромагнетизм фани бўйича ўқув қўлланма чоп этди. Ўқув қўлланма Россия Федерациясининг Олий таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Шунингдек, А.Салоҳитдинов ва Ҳ.Мирзоқулов муаллифлигида янги сунъий метаматериал яратилди ва амалий тажрибадан ўтказилди. Бу метаматериал Ўзбекистон Республикаси алоқа ва телекоммуникация соҳаларида кенг қўлланилиши режага киритилди.
Абдуғафур ҲОТАМОВ.