Рақамли тиббиёт тизимда самарали ва сифатли хизматни таъминлайди

10 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида бу ўзгаришни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда соҳа олдида турган устувор вазифалар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тизимда ишлаётган мутахассислар малакасини юксалтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, соғлом миллат – мамлакат тараққиётининг муҳим омилидир. Шу боис, сўнгги йилларда тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш, уни замон талабларига мос равишда янгилаш, аҳолининг ҳар бир қатламига муносиб тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш борасида эътиборли ишлар амалга ошириляпти.

Соғлиқни сақлаш соҳасига Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурида ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, аҳолининг, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Президент йиғилишида илгари сурилган вазифалар партия дастурининг мақсад ва ғояларига тўла мос келади. Шу боис, уларни жойларда амалга ошириш ва реал натижаларга эришиш ҳар биримизнинг виждон ва фуқаролик бурчимиздир.

Самарқанд шаҳрида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, тиббий хизматларни рақамлаштириш, бирламчи тиббиёт бўғинларини кучайтириш, профилактика тадбирларини кенгайтириш, соҳа ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Бу эса фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, уларга қулай шарт-шароит яратишга хизмат қилмоқда.

Соғлом жамият ҳар томонлама барқарор ва фаровон давлатнинг пойдеворидир. Шу сабабли биз, Халқ демократик партияси депутатлари ҳамда тиббиёт ва таълим соҳаси вакиллари сифатида, амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали ижросини таъминлаш йўлида фаол ҳамкорликни давом эттирамиз.

Шаҳзода Негматова,

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, Самарқанд давлат педагогика институти ректори, профессор.