Темир йўл изига зарар етказмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 18:30 да Навоий вилояти ИИБ ТХТБга, ҲПБдан келиб тушган маълумотга кўра, шу куни “Навоий-Тинчлик” темир йўл бекатлари оралиғининг 4-5-километрида “Навоий темир йўл транспорти” ДУКга қарашли темир йўл изларидан, Кармана тумани, Кўҳна қўрғон маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.Ш. 5 дона костел қозиқлар ва 2 дона темир йўл подкладкани яширин равишда талон-торож қилиб олиб кетмоқчи бўлган вақтида аниқланиб ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
ИИВ транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.