Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти бу йилги совриндорлари эълон қилинди

➡️ 2024 йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари номи маълум бўлди.

Улар — америкалик олимлар Виктор Амброз ва Гари Рувкун! Ушбу тадқиқотчилар микро RNKларни кашф этгани ва уларнинг ген экспрессиясини транскрипциядан кейинги тартибга солишдаги ролини ўрганишгани учун ушбу нуфузли мукофотга эга бўлди.

Бу ҳақда ушбу мукофотни топширувчи Стокгольмдаги Қироллик Каролинска тиббий-жарроҳлик институти томонидан маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Нобель мукофоти миқдори 11 миллион швед кронасини (тахминан 900 минг евро) ташкил этади. У тиббиёт бўйича жами 114 марта ўз совриндорларига берилган ва 2023 йилгача 227 нафар ғолиб аниқланган.