Тожикистон Роғун ГЭСининг иккинчи агрегатини ишга туширди
- 07.06.2019 16:26
- 136
- Хориж
Тожикистон Роғун ГЭСининг иккинчи агрегатини тест режимида ишга туширди. Янги ишга туширилган агрегат ҳозирча тест режимида электр энергия ишлаб чиқармаган ҳолда ишлаяпти. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ОАВ га маълум қилди.
"Иккинчи агрегат тўлиқ қувват билан ишлаб, қачондан электр энергияси ишлаб чиқариши аниқ эмас", дейилади хабарда.
Аввалроқ Роғун ГЭСининг иккинчи агрегати март ойида қуриб битказилиши ва апрель ойидан тўлиқ қувват билан ишлаши маълум қилинган эди.
Аммо, режадаги ишлар бироз кечиккан.
Эслатиб ўтамиз, Роғун ГЭСининг биринчи агрегати 2018 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган эди. Унинг ишга туширилиши катта тантаналар билан ўтказилган ва унда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон қатнашган эди.