Тошкентда жиноятчи нон ичида наркотик олиб ўтишга ҳаракат қилди
- 23.10.2019 12:01
- 127
- Жиноят ва жазо
20 октябрь куни Тошкентнинг Бектемир туманидаги ЙПХ постида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари, кинология хизмати ва ИИББ ППХБ ходимлари томонидан “Дамас” русумли автомобиль тўхтатилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Текширув давомида 47 ёшли Махмуд М.нинг ёнидан қора сумкада, целлофанга ўралган ва иккита буханка нони ичига яширилган наркотик воситаси – марихуана топилган.
Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Теглар:
наркотик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа