Тойлоқда кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тойлоқ тумани бўлими ва туман давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида Элипок маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўчма ярмарка ташкил қилинди.

Ярмаркада фуқаролар зарурий маҳсулотларни арзон нархларда харид қилиш имконига эга бўлдилар. Жумладан, 3 тонна ун (1 қопи 140 минг сўмдан), 250 литр ўсимлик мойи (5 литри 45-47 минг сўмдан) харидорларга етказиб берилди. Шунингдек, картошка, пиёз, сабзи, тухум, шакар ва бошқа маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.
Бу каби кўчма ярмарка Найман маҳалласида ҳам ташкил этилди.