Пайариқнинг олис ҳудудларида кўчма савдо дўконлари иш бошлади
- 06.04.2020 17:40
- 211
- Самарқанд
Пайариқ тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида туманнинг олис ҳудудлари учун 10 та автомобилдан иборат кўчма савдо дўконлари ташкил қилинди.
Ушбу дўконларда 15 тоннадан зиёд турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Полвонариқ, Шўртепа, Тараққиёт, Дўстлик, Жувозхона ва бошқа олис ҳудудлардаги маҳаллалар фуқаролари арзон нархларда харид қилиш имконига эга бўлади.
Бунинг учун кўчма савдо дўконлари эгаларига алоҳида рухсатномалар тарқатилиб, автотранспорт воситаларида дезинфекция ишлари амалга оширилда ва бугун эрталаб "дўконлар" ҳудудларга йўл олди.
Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа