“Туронбанк” Самарқанд филиали жисмоний шахслар учун кредит қайтарилиши муддатларини узайтирди

“Туронбанк” томонидан коронавирус инфекцияси карантини муносабати билан жисмоний шахс қарздорларнинг кредит тўловлари (кредит графиги ва фоизи) тўловларини 2 ой муддатга кечиктирди.

Бунда:

- қарздорлик қолдиғи 100 миллион сўмдан кам бўлган барча кредитлар (истеъмол кредити, таълим кредити, автокредит, ипотека кредити, овердрафт, микроқарз ва ҳоказо) учун тааллуқли;

- мижознинг банкка мурожаат этиши талаб этилмайди, жараён автоматик тарзда амалга оширилади;

- 2020 йилнинг апрель ва май ойлари тўловлари кредит шартномаси охирги санасидан икки ой муддатга узайтирилади.

Маълумот сифатида 763 нафар мижозларнинг кедит тўловлари узайтирилаётганлигини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, муддат узайтирилиши қарздорни кредит бўйича ҳисобланадиган фоизларни тўлаш мажбуриятидан озод этмаслигини ҳамда ушбу амалиёт банк олдида 2020 йил 1 март санасига қадар кечиктирилган қарздорликлари мавжуд мижозларга жорий этилмайди.

Қўшимча маълумот учун: 93 246-82-82, 94 474-20-73