Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон COVID-19 инфекцияси юқори тезлик билан тарқалаётган давлатлар рўйхатига киритилди

Бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, юқорида кўрсатилган давлатлардан ташқари Албания, Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Арманистон, Шимолий Македония, Косово, Молдова ва Швеция давлатлари ҳам ушбу рўйхатга киритилган.
Тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар Украинада 41 117 (сўнгги кеча-кундузда +1109) нафар, Қозоғистонда 20 319 (сўнгги кеча-кундузда +569) нафар ва Қирғизистонда 4 446 (сўнгги кеча-кундузда +242) нафар коронавирус ҳолати қайд этилган.