Украина собиқ президенти Порошенко янги иш топди
- 03.09.2019 09:54
- 462
- Хориж
Собиқ президент Украина Олий Радасида янги иш топди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Украина парламенти сайтида маълум қилинишича, эндиликда Порошенко Европа иттифоқи мамлакатлари билан интеграция бўйича мутахассис ҳисобланади. У Олий Раданинг Европа иттифоқи билан интеграция масалалари бўйича қўмитаси таркибига киритилган.
Собиқ президент Украинанинг ЕИ билан интеграция масалалари билан шуғулланади.
29 август куни Олий Рада тўққизинчи чақириғи иш бошлаган эди. Парламент таркиби 21 июль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловлар натижасида аниқланди. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “Халқ хизматкори” партияси 43,16 фоиз, Юрий Бойконинг “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси 13,05 фоиз, Юлия Тимошенконинг “Батькившина” партияси 8,18 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Пётр Порошенко раҳбарлик қилувчи “Европа бирдамлиги” партияси 8,1 фоиз овоз олди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 26 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим