Украина ва АҚШ делегациялари Россия билан музокаралар масаласини муҳокама қилади
- 25.08.2025 17:31
- 0
- Хориж

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ҳафта охирида Украина ва АҚШ делегациялари Россия билан бўлажак музокараларга тайёргарлик масаласини муҳокама қилиш учун учрашади.
«Бугун АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Келлог билан шу мавзуда суҳбат бўлиб ўтади, бу Россия томони билан эҳтимолий учрашувга тайёргарлик жараёнининг давоми ҳисобланади. Ҳафта охирида эса Украина ва АҚШ делегациялари учрашуви режалаштирилган», дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради «Интерфакс-Украина».
Вашингтонда Европа етакчилари иштирокида ўтказилган музокаралардан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп навбатдаги қадам — Украина ва Россия президентларининг учрашуви бўлиши кераклигини таъкидлади.
Кремль «музокаралар даражасини ошириш»га тайёрлигини билдирди, бироқ Владимир Путин ва Владимир Зеленскийнинг бевосита учрашувига аниқ розилик билдирилмади.