Ургутда кабутар овлаган фуқаро қимматга тушди

Ҳозир барча ҳудудларда ов мавсуми тўхтатилган бўлишига қарамасдан айрим уддабурон овчилар севимли касбини соғинган кўринади.

Ургут тумани Тароқли маҳалласидаги фермер хўжаликлари тасарруфидаги аҳоли деҳқончилик қиладиган майдонларда шу каби ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди. Фуқаро А.Б. ўзига тегишли бўлган 16 колибрли, иж-17 русумли, СЕ Т 05432 рақамли силлиқ стволли ов милтиғида чекловга қарамасдан ов қилиб 5 дона ёввойи кабутар отганлиги соҳа мутахассислари томонидан аниқланди. 

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекторлари ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 16 колибрли, иж-17 русумли, СЕ Т 05432 рақамли силлиқ стволли ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиниб, Ургут туман ИИО ФМБга вақтинча сақлаш учун топширилди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.