Uzum Marketдан буюртмаларни мамлакат бўйлаб 500 UzPost филиалида олиш мумкин бўлади
Бутун мамлакат бўйлаб Uzum Market харидорлари 500 UzPost бўлимларида миллий маркетплейсдан буюртмаларни олиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳозирда сервис синов босқичида, аммо Тошкент ва Самарқанддаги харидорлар буюртмани расмийлаштиришда қулай филиални танлаб, UzPostнинг 28 филиалида ўз буюртмаларини олишлари мумкин. Харидорлар қабул қилинган товарларни текширишлари ва кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарларни махсус жиҳозланган кийим кўриш хоналарида текшириб кўришлари мумкин бўлиши учун ҳозир Uzum Market UzPost почта бўлимларида тарқатиш пунктларини жиҳозлаш бўйича иш олиб бормоқда. Келгусида ўзбекистонликлар ўз буюртмаларини Узум Маркетдан бутун мамлакат бўйлаб почта бўлимларида олишлари мумкин бўлади.
— Бутун дунё бўйлаб почта хизматлари ва маркетплейслар ишончли ҳамкорлардир ва биз ушбу тенденцияни қўллаб-қувватлашдан хурсандмиз, — дейди UzPost бизнес-ҳамкорлари билан ишлаш бўйича раҳбари Олег Мишелов. — Бугунги кунда UzPost почта бўлимлари тармоғи сони мамлакат бўйлаб 1800 га яқин. Uzum Market билан ҳамкорлик туфайли ўзбекистонликлар UzPost филиалига келиш учун яна бир сабабга эга бўладилар ва юз минглаб товарлар ҳатто кичик аҳоли пунктлари яшовчилари учун янада қулайроқ бўлади.
— Йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб 500 га яқин UzPost алоқа бўлимларини, шу жумладан кичик аҳоли пунктларини улашни режалаштирмоқдамиз, — деди Uzum Market тарқатиш пунктларининг ривожлантириш ва бошқариш бўйича директори Георгий Низомутдинов. — Биз учун бу етказиб бериш географиясини кенгайтириш, вилоятлардаги одамларга танлов, нархларни таққослаш ва керакли товарларни фойда билан буюртма қилиш имкониятини беришдир. Бугунги кунда Uzum Market ассортиментида 700 мингдан ортиқ ноёб товар номлари мавжуд — ва UzPost билан биргаликда биз уларни ҳам мегаполислар, ҳам қишлоқлардаги фойдаланувчиларга тақдим этамиз.
Бугунги кунда Uzum Market миллий маркетплейсида мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ тадбиркор ва компаниялар ўз маҳсулотларини сотмоқда. Мамлакат бўйлаб 78 та аҳоли пунктлари яшовчилари ўз буюртмаларини Uzum Market дан кун давомида етказиб бериш билан олишлари мумкин. Йил охиригача маркетплейс 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган барча шаҳарларни қамраб олган ҳолда буюртма тарқатиш пунктлари тармоғини 3 баравар оширишни, шунингдек, ассортиментни 2 миллиондан ортиқ товар номларига кенгайтиришни режалаштирмоқда.