Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг устозларга байрам табриги

Ҳаётни, келажакни, фарзанд иқболини ўқитувчи меҳнати, заҳматисиз тасаввур қилиш қийин. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган, хат саводни улардан олганмиз.

Халқимиз "Устоз - отангдек улуғ", дея ҳаётни танитган инсонларни улуғлашади. Касб-кори, иши, умуман олганда, ҳаётда бирор ютуққа эришган, касбидан эъзоз топган киши қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий яшайди.

Қадрдон ва меҳрибон устозлар, Сизга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Президентимизнинг "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди", деган сўзлари бутун ҳалқимизнинг сизга бўлган эҳтироми рамзидир.

Айёмингиз қутлуғ бўлсин! Ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнатингиздан барчамиз миннатдормиз. Доимо соғ-омон бўлинг.

Суҳроб РАФИҚОВ,

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси.

Реклама ҳуқуқи асосида