Вилоят Кенгашининг сессияси: Тойлоқдаги оиланинг бугунги ҳолати учун мутасаддиларнинг ҳар бири жавоб беради

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма бешинчи сесссиясида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А. Умаровнинг ҳисоботи тингланди.
Тойлоқ туманидан сайланган депутат Лобар Мўминова округида бир нафар аёл қайнонаси билан келишмовчилик юзасидан мурожаат қилаётганини билдирди.
Маълум қилинишича, қайнона келини ота уйига кетган вақтда ўғлини шаръий никоҳ асосида иккинчи марта уйлантирган. Оқибатда расман ажрашмаган келин аросатда қолмоқда. Бироқ маҳалла раиси ҳам, ҳудуд профилактика инспектори ҳам воқеликка бефарқ.
- Бундай ҳолат энг оғриқли муаммомиз, - деди вилоят ҳокими Э. Турдимов. - Нега буни депутат билади, мутасаддилар билмайди? Уларнинг ҳар бири жавоб бериши керак.
Туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси нима учун маҳаллаларга бормаяпти?
Расмий никоҳ бўлмаса-да, қайси имом шаръий никоҳ ўқиган? Бунинг учун нега жавобгарлик чоралари кўрилмаган?
Сектор раҳбарининг қўлида уйма-уй юргани ҳақида катта-катта дафтарларда ҳисоботлари бор, аммо нега бу муаммодан бехабар?