Вилоят мусиқали драма театри раҳбари Қозоғистонда “Дўстлик” медали билан тақдирланди

Жорий йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили" деб эълон қилинганлиги икки қардош давлатлар ўртасида ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларнинг янги саҳифасини очиб берди.

Апрель ойида Самарқандда ижодий сафарда бўлган Қозоғистоннинг Чимкент ўзбек драма театри жамоаси вилоят мусиқали драма театри жамоасини Чимкентга таклиф этишган эди. 20 май куни театр жамоаси Қозоғистонда икки кунлик ижодий сафарда бўлди. Сайрам ва Чимкент вилоятларида Хурсанд Холиқовнинг "Бир ўлиб кўрайчи" спектакли намойиш этилди.

Ташриф давомида театр раҳбари Камолиддин Қоржовов Қозоғистондаги ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналарини, миллатлараро тотувликни ривожлантиришдаги ҳамда жамоат ишларидаги самарали фаолияти учун “Дўстлик” медали билан тақдирланди.

Жамшид Амиров.