ХДП 4 минг кишининг қўллаб-қувватлашини режа қиляпти
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларда иштирок этиш учун сайловчилар имзосини йиғиш қизғин паллага кирган. Жараёнда амалдаги бошқа партиялар сингари Халқ демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда.
- Бир неча кун бўлган жараёнда олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз, - дейди партия вилоят Кенгаши ходими Абдусами Қўзибоев. - Хусусан, вилоятдаги 4 минг сайловчининг партияга хайрихоҳлигини билдирувчи имзосини тўплаймиз. 15 августгача мўлжалланган бу вазифани 12 августгача якунламоқчимиз.
Бунинг учун жойларда партиянинг ҳудудий бўлимлари ва бошланғич партия ташкилотлари кучидан унумли фойдаланилмоқда.