Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди
- 05.07.2023 14:06
- 75
- Ўзбекистон
Кеча, 4 июль куни "Лангфан – Қашқар – Иркештом – Ош – Тошкент" янги мультимодал йўналишида контейнерли блок-поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди.
Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи поезд (таркибида қурилиш материаллари бўлган 41та вагон) сафарга чиқди.
Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.
Қайд этиш лозимки, ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.
Янги мультимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темир йўл станциясигача амалга оширилади. Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ош (Қирғизистон) темир йўл станциясига етказилади. Ош станциясидан эса Тошкентгача юклар темир йўл орқали юк поезди таркибида етказилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!