Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрдўғон Россия ва Украина музокараларига ташқи кучлар аралашувини тасдиқлади. Зеленский “Ғалаба режаси”га нима киритган?

🔹 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2022 йилда Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда маълум лоббичилик доиралари Украинадаги можаронинг ҳал этилишига тўсқинлик қилганини айтди. 

🔹 Бугун Исроил телефон хабарлари орқали Ливан аҳолисига зудлик билан уйларини тарк этишга чақирди. Ўтган кечада Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ливан жанубидаги бугунги зарбалари натижасида 50 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланган.

🔹 Украина президенти Зеленский Америка етакчиси Жо Байденга тақдим этадиган “Ғалаба режаси”да тўртта муҳим жиҳати борлиги айтилди: Украина учун Ғарбдан хавфсизлик кафолатлари, НАТОга қўшилишда ўзаро мудофаа шартномаси, Украинанинг Курск операцияси давоми, "аниқ" замонавий қуроллар ва Украинага халқаро молиявий ёрдам. Бешинчи банд урушдан кейинга тааллуқли”.

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Америка ютуқлари академиясининг "Инсоният тараққиётига қўшган ҳиссаси учун" мукофотини олди.

🔹 Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси агар КХДР чиқинди шарларини учиришда давом этса ёки жанубий кореяликларга жиддий зарар етказса, "қатъий" ҳарбий чоралар кўришга ваъда берди

🔹 Эронда кўмир конида метан портлаши оқибатида камида 52 нафар кончи ҳалок бўлган, 17 киши жароҳат олган, 18 нафар кончи 700 метр чуқурликдаги туннелда қолиб кетган. Жанубий Хуросонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

🔹 Доналд Трамп АҚШда бўлажак президентлик сайловларида мағлуб бўлса, 2028 йилда яна сайланишга уринмаслигини айтди.

🔹 Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ливанда минглаб пейжер ва алоқа қурилмаларининг портлатилиши туфайли ўз аъзоларига барча турдаги алоқа воситаларидан фойдаланишни таъқиқлаган.

🔹 Исроил президенти Исаак Герцог Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”   ҳаракати жангарилари 2023 йил 7 октябрдаги “ҲАМАС” ҳужумига ўхшаш Исроилга ҳужум тайёрлаганини даъво қилмоқда.

🔹 Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Рамат-Девид авиабазасига зарба берди.

🔹 Мисрнинг Асван вилоятида оддий инфекциялардан фарқ қиладиган ошқозон-ичак тракти касалликларидан беш киши вафот этди.

🔹 Эроннинг Шимолий Хуросон вилоятида 4,7, 4,1 ва 5,2 магнитудали зилзилалар юз берди, 7 киши жароҳат олган.