Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Ким Чен Ин ўнлаб амалдорларни қатл этди. Депутатлар Макронни лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади

🔹 Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқарилди. Зеленский ТИВ раҳбарида хорижий давлатлардан ҳарбий ёрдамни жалб қилиш ташаббуси йўқ, деган фикрни билдирган эди. Кулебанинг ишдан бўшатилиши Украина ҳукуматидаги кенг кўламли ўзгаришларнинг бир қисми бўлди. 3 сентябрь куни уч вазир ва икки бош вазир ўринбосари истеъфога чиққанди. Ўзгаришлар ҳукумат таркибининг қарийб ярмига таъсир қилиши айтилмоқда.

🔹 Кеча АҚШнинг Жоржия штатидаги мактабда юз берган отишмада ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди, 30 га яқин киши жароҳатланган. Отишма содир этган 14 ёшли ўқувчи ҳибсга олинган, ФТБ у катталар сифатида суд қилинишини айтмоқда. Ушбу кўрсатма унга айнан шундай чора кўрилиши мумкинлигини англатади.

🔹 Путин АҚШ сайловларида Харрисни қўллаб-қувватлашини маълум қилди: Байден бизнинг "ёқимтойимиз" эди, лекин у пойгадан четлаштирилди ва барча тарафдорларига Харрисни қўллаб-қувватлашни тавсия қилди. Биз ҳам уни қўллаб-қувватлаймиз".

🔹 Шимолий Корея ҳукумати июль ойи охирида мамлакат шимолида минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳалокатли сув тошқини ортидан ўнлаб юқори мартабали амалдорларни қатл қилди. ОАВга кўра, бепарволикда айбланган 20 дан 30 нафаргача раҳбарлар отилган.

🔹 Арманистонда Ғарбий Нил безгаги билан касалланган 108 та ҳолат қайд этилган.

🔹 Малайзия БРИКСга аъзо бўлиш ва ушбу ташкилотга кирувчи давлатлар билан иқтисодий, сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини билдирди.

🔹 Хитой Африка давлатларидан 6000 нафар ҳарбий хизматчи ва 1000 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ўқитиш ва бу соҳада минтақага ёрдам бериш ниятида.

🔹 Агар АҚШ вице-президенти Камала Харрис президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар 1929-1939 йиллардаги Буюк Депрессия билан таққосланадиган иқтисодий инқирозга дучор бўлади, деди Доналд Трамп.

🔹 ҲАМАС ҳаракати Исроил мамлакатда босқинчилигини давом эттирса Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни қатл этишини билдирди. Исроил армияси матбуот котиби Даниел Хагарининг айтишича, 31 август куни кечқурун Рафаҳ шаҳри яқинидаги ер ости туннелларидан бирида гаровга олинган олти нафар исроилликнинг жасади топилган.

🔹 Грузия президенти Саломе Зурабишвили 26 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари натижаларини ҳеч қандай шароитда тан олмайди ва уларни ноқонуний деб атайди.

🔹 АҚШ Ғазо бўйича 18 банддан иборат янги режага асосан 90 фоиз келишувга эришганини эълон қилди.

🔹 80 дан ортиқ депутат Франция президенти Эммануэль Макроннинг ҳукуматдан четлатилишини талаб қилувчи резолюцияни имзолади. Қарор муаллифлари парламентдан президентга қарши импичмент жараёнини бошлашни талаб қилмоқда. Бунга Макроннинг 7 июлдаги сайловларда ғалаба қозонган коалициядан бош вазир тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлди, бу эса Франция тарихида мисли кўрилмаган воқеа.