Хориж хабарлари: Исмоил Ҳания ўлими тафсилотлари, Ҳиндистонда кўчки оқибатлари ва Туркияда блокланган инстаграм
🔹 Россия ва Ғарб ўртасидаги совуқ урушдан бери энг йирик маҳбус алмашинувида турк разведка хизматлари муҳим рол ўйнади. Анқара аэропорти майдонидаги операцияни айнан улар мувофиқлаштирган. Шундан сўнг, Россия қамоқхоналаридаги собиқ маҳбусларнинг бир қисми АҚШга жўнади. Ғарб қамоқхоналаридан озод қилинган россияликлар эса Москвадаги Внуково аэропортининг ҳукумат терминалига етиб келишди ва уларни самолётда Владимир Путин шахсан кутиб олган ва озод этилганларга давлат мукофоти ваъда қилган.
🔹 Исроил разведка хизмати - Моссад Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанияни ўлдириш бўйича операцияни ташкил қилиш учун масъулдир. Махсус хизмат Ҳания Эронга ташрифи чоғида қаерда қолишини аниқлаган ва унинг Теҳрон қароргоҳидаги хонасига олдиндан портловчи мослама ўрнатган. Бу масофадан туриб портлатиладиган юқори технологияли бомба бўлган.
🔹 Қўшма Штатлар Исроилга Эрон, "Ҳизбуллоҳ", Фаластиннинг ҲАМАС ва Яман шимолини бошқараётган гуруҳлар таҳдидларидан ҳимоя қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
🔹 Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида умумий оғирлиги 775 килограмм бўлган гиёҳвандлик моддалари аниқланди.
🔹 Ҳизбуллоҳ Ливан чегараси яқинида Исроил мудофаа кучларини нишонга олиб, ўнлаб ракеталарни отган. Бундан аввал Ливан шиа ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Ҳизбуллоҳ Исроил билан барча жабҳаларда ҳарбий амалиётларнинг янги босқичига ўтганини айтган эди.
🔹 Ёғингарчилик сабаб сув тошқинлари оқибатида камида 24 покистонлик ҳалок бўлган. Лаҳорга бир кун аввал ярим асрда рекорд миқдорда ёғингарчилик тушган. Метропол кўчалари дарёларга айланган.
🔹Нигерияда иқтисодий инқирозга қарши намойишлар чоғида 13 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар ҳибсга олинди.
🔹 Европа комиссияси Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши эҳтимолига тайёргарлик кўриш учун махсус ишчи гуруҳ тузди.
🔹Туркияда жума куни эрталаб Instagram ҳеч қандай изоҳсиз блокланди
🔹Керала штатидаги кўчкилар оқибатида камида 256 киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жароҳатланган — Ҳиндистон Cоғлиқни сақлаш вазирлиги.