Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги ўқув йилига тўлов-контракт нархлари эълон қилинди

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Tелеграм каналида маълум қилинди.

Унга кўра:

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

- Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).

- Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)


Изоҳ: 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб - 634 880 сўм этиб белгиланган.