Японияда цунами хавфи туфайли 200 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Бугун, 16 январь куни Австралиядан ғарбда, Тинч океанида жойлашган Тонга давлатида Хунга Хаапай ерости вулқони отилди. Даҳшатли вулқон отилиши Австралия, Япония ва АҚШнинг ғарбий соҳилларида цунами хавфини юзага келтирди.
Вулқон отилишидан кейин цунами хавфи туфайли Японияда саккиз префектурадаги 200 мингдан ортиқ аҳолини эвакуация қилишга қарор қилинди, деб хабар бермоқда NHK.
Телеканал маълумотига кўра, огоҳлантириш Аомори, Чиба, Токусима, Кочи, Ивате, Мияги, Миязаки ва Кагосима префектуралари аҳолиси учун амал қилади. Соҳилбўйи ҳудудларида яшовчилардан эвакуация марказларига келиш сўралади.
Кеча, 15 январь куни Амами, Токара ороллари ва Ивате префектураси қирғоқларида баландлиги 3 метргача бўлган тўлқинлар қайд этилган.
Япония университетларига кириш имтиҳонлари миллий маркази расмийларининг айтишича, цунами ҳақида огоҳлантириш тегишли бўлган ягона префектура - Иватеда имтиҳонлар бекор қилинган.