Япония Императори Абдулазиз Комиловни олий даражадаги орден билан мукофотлади

Япония Императори Нарухито Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени билан мукофотлади. Мукофот А.Комиловга Императорнинг Токиодаги қароргоҳида тантанали тарзда топширилган.

“Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени - Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланиб, А.Комиловга давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилди.

Орденни Япония императори Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширди. Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади.