Ёш иқтидорли қизлар “Рақамли авлод” йўналишида беллашмоқда
                                                                        Президент қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан “Рақамли авлод қизлари” танлови туман, шаҳар босқичларига старт берилди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичи 4–8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Танловда 16–20 ва 21–30 ёш тоифасидаги қизлар иштирок этмоқда.
Ушбу танловга вилоят бўйича 7667 та иштирокчи рўйхатдан ўтган бўлиб, “Таълим” йўналишидаги лойиҳалар сони 2642 та, “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича 2259 та, “Иқлим ўзгариши билан боғлиқ” 1160 та, “Яшил иқтисодиёт” йўналишида 1606 та лойиҳа ишлари тақдимот қилинади.
Танловнинг Самарқанд шаҳар босқичи очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Мирзаев иштирок этиб, барча иштирокчиларга омад тилади.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижга таълим саёҳатини қўлга киритади.