Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш тадбиркор меҳмонхона очди

Каттақўрғон шаҳрида  “Central hotel” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.

Шаҳарнинг Амир Темур маҳалласида ёш тадбиркор Жалолиддин Ортиқов томонидан ташкил этилган мазкур меҳмонхона учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу маблағнинг 1 миллиард 380 миллион сўми “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит ҳисобланади.

– “Ёшлар – келажагимиз” дастури қабул қилиниб, ёш тадбиркорларга кенг имтиёз ва имкониятлар яратилгач, имтиёзли кредит олиб, шу пайтгача савдо маркази сифатида фойдаланиб келаётган биномизни меҳмонхонага мослаштириб, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бордик, – дейди Ж.Ортиқов. – 18 та стандарт ва люкс хоналардан иборат 60 ўринли бинода мижозлар учун замон талабларига мос шарт-шароит яратилди. Шунингдек, ресторан, гўзаллик салони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этдик.

Меҳмонхонанинг ишга тушиши билан 15 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.