“Захира” маблағлар нимага сарфланган?

Ҳокимликларнинг фармойишлари асосида тегишли маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларига 4,7 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Мисол учун, мактабгача ва мактаб таълими соҳаси учун 3,4 миллиард сўм, (булар патронат оилалар фарзандлари нафақа ва кийим бош тўловлари, таълим муассасаларини “Ватан” журналига обунаси, Оқдарё туманидаги 9-мактаб ва 1-ДМТТга 26 та янги иситиш қозони сотиб олиш кабилар) йўналтирилган.
Маданият муассасалари учун 1,2 миллиард сўм (Булунғур тумани “Чавқи” фольклор-этнографик халқ ансамблининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва кийимлар жамланмаси сотиб олиш учун 200 миллион сўм, Қўшработ туманидаги “Эргаш Жуманбулбул ўғлининг ижоди ва Қўрғон достончилик мактаби адабий меросининг Янги Ўзбекистон маънавий-маданий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш учун 100,9 миллион сўм) ва спорт объектлари учун 0,2 миллиард сўм маблағ молиялаштирилган.

Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ахборот хизмати.