18 нафар самарқандлик спортчи пара Осиё ўйинларида иштирок этмоқда
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида V Пара Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Унда 45 та мамлакатдан 18 та спорт тури бўйича 4 мингга яқин спортчи 492 та медаллар жамланмаси учун беллашмоқда.
Бу "Ханчжоу-2022" ўйинларига қараганда қарийб бир ярим баравар кўп. Пара спортчиларимиз илк бор пара қиличбозлик, бочча ва пара камондан отиш турларида ҳам баҳслашади.
Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 11 та спорт тури бўйича 149 нафар спортчи билан қатнашмоқда. Улар орасида 18 нафар самарқандлик пара спортчи тўрт спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мусобақалар 24 октябргача давом этади.
Пара Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчилар билан танишинг:
Пара енгил атлетика
Урганчбек Эгамназаров, Гулнора Тўйчиева, Нозима Сайдуллаева, Кубаро Ҳакимова, Каромат Омонова, Диёржон Алиев, Сардор Бахтиёров.
Пара велоспорт
Аброр Ибрайимов, Покиза Аҳмадбекова.
Пара таэквондо
Мадина Мусинова, Умида Мамаражабова (кумуш медаль олди), Кароматой Рустамова, Санжарбек Мухторов, Қудрат Бакаев, Қудратой Тошпўлатова.
Пара дзюдо
Улжон Амриева (кумуш медаль олди), Кемран Нуриллаев (кумуш медаль олди), Дилноза Баҳромова.